Жаҳоннинг энг қиммат футболчилари янги рейтинги эълон қилинди, Роналду рўйхатда йўқ!

0

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «KPMG Football Benchmark» интерактив платвормаси версиясига кўра жаҳоннинг энг қиммат футболчиси деб топилди, дея маълум қилади «Stadion».

Ушбу гуруҳ Opta томонидан тақдим этилган статистик маълумотлар асосида 12та чемпионатда ўйнаётган 5000дан ортиқ футболчиларнинг баҳосини ҳисоблаб чиқди.

Ушбу рўйхатга Аргентина, Бельгия, Бразилия, Англия, Франция, Германия, Италия, Голландия, Португалия, Испания ва Туркиянинг олий дивизионлари ҳамда Англия Чемпионшипида фаолият юритаётган ўйинчилари киритилган.

Мбаппенинг трансфери 225 миллион еврога баҳоланган бўлса, Неймар эса 185 миллион евро билан 2-поғонадан ўрин эгаллаган. Олти карра «Олтин тўп» соҳиби Месси учинчи ўринни банд этган — 180 миллион евро. Эден Азар ва Раҳим Стерлинг рейтингда кучли бешликка киришди.

Беш карра «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду топ-15дан ўрин олмади.

1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 225 миллионов евро

2. Неймар («ПСЖ») – 185

3. Лионель Месси («Барселона») – 180

4. Эден Азар («Реал») – 152

5. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 150

6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 150

7. Харри Кейн («Тоттенхэм») – 140

8. Садьо Мане («Ливерпуль») – 130

9. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 130

10. Антуан Гризманн («Барселона») – 125

11. Жейдон Санчо («Боруссия») — 116

12. Поль Погба («Манчестер Юнайтед») — 115

13. Виржил ван Дейк («Ливерпуль») — 114

14. Френки де Йонг («Барселона») — 106

15. Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») — 100.

loading...