Петербург яқинида 13 яшар қизалоқнинг номусини булғаб, кўчага ташлаб кетишди…

0

 

Жабрланувчининг онаси шу йил 11 декабр куни полиция ходимларига мурожаат этиб, 13 яшар қизини номаълум кимса зўрлаб, катта йўл бўйида қолдириб кетганини маълум қилганди. Она айтдики, номаълум кимса ўша куни тахминан соат эрталабки тўққизларда Тамбасов кўчасига машинада келиб, мактабга йўл олган қизини куч ишлатиш йўли билан машинасига ўтқазган. Агар бақир-чақир қилса, ўлдириб юбориш билан қўрқитган. Қизалоқ азбаройи қўрқиб кетганидан миқ эта олмаган. Эркак уни кимсасиз боғга олиб кириб номусига теккан. Кейин эса йўл четига ташлаб кетган.

Ҳозирги пайтда полиция ходимлари кўчалардаги кузатув камераларини ўрганишмоқда. Жиноятчига нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

loading...