Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 15 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

Бугун қўй буржи вакилларининг қалби меҳр ва эътиборга янада мойилроқ тус олади. Бу имкониятдан унумли фойдаланинг. Яқинларингизга кўпроқ меҳр-оқибат, эътибор кўрсатинг. Рўзғорингиздаги муаммоларни ҳам жуда осонлик билан хотиржамликда бартараф этасиз. Ишонинг, яқинларингиз сизни борлигингизча қабул қилади. Улар сизни севади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Янги йил байрамига деб пул жамғаришни ҳам унутиб қўйманг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

 

15 декабр куни борадиган манзилингизга кечикмаслигингиз, атрофдагилар фикри билан ҳам ҳисоблашган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз сўралади. Омадга эришишда қулай вазиятлар рўбарў келади. Уларни асло қўлдан чиқарманг. Қўлдан чиқарсангиз, кейин тутиб олишингиз оғир кечади. Айниқса, пул ва мартабани ошириш масаласига сергак муносабатда бўлинг. Қарзнинг ҳар қандай туридан воз кечишингиз тавсия этилади. Айримлар жуфти билан жанжаллашиб қолиши мумкин. Ўзингизни қўлга олинг.

 

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

 

Бугун сиздан талаб қилинадиган бирдан-бир нарса шуки, ёлғиз қолишингиз керак. Одамлардан, уйдан нари бўлган ҳолда маълум муддат ёлғизликда дам олишингиз лозим. Ёки табиат қўйнига чиқиб кетинг. Саломатлигингиз панд бермайди. Лекин шамоллаш, грипп юқтиришдан ўзингизни асрасангиз ҳам зиён қилмайди. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

 

15 декабрда тадбиркорларнинг яқин шериклар билан бирга ўтадиган тадбири фавқулодда тўхтатилиши мумкин. Оила қурмаганлар эса романтик учрашувга номаълум сабабларга кўра чиқа олмасликлари кутилади. Бунга сиз айбдор эмассиз. Вазият шуни тақозо этади. Кечқурун сизни меҳмондорчиликка таклиф этишлари мумкин. Кун давомида дўстлар билан бўлиб ўтадиган суҳбатлар сизга албатта позитив ҳадя этади. Руҳан енгил тортасиз.

 

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

 

Бугунги кунни эрта тонгдаёқ режалаштириб олсангиз, сира ютқазмайсиз. Режа асосида барча ишларингиз бароридан келади. Эзгу орзуларингиз ушалади. Ёлғизлар анчадан бери муштоқ кутилган учрашувга чиқиш бахтига муяссар бўлишади. Кундалик ҳаётда жиддий хатоликларга йўл қўймаслик учун позитив кайфиятга эга бўлишингиз талаб этилади. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Афсусланмайсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

 

15 декабр куни кайфиятингиз байрамона бўлади иншооллоҳ. Янги йил киришига анча кун бўлса-да, совғалар харид қиласиз ва арчанинг остига беркитасиз. Байрам режасини тузиб қўйиш ҳам эсингиздан чиқмасин. Аммо ишни ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак. Бировларнинг муаммоларига, ҳаётига аралашишдан сақланинг. Шахсий ҳаётингиз ҳақида бировларга гапиришдан тийилинг. Сурункали хасталикка чалинганлар дориларини ўз вақтида ичишлари тавсия этилади.

 

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

 

Ишонинг, бугун сизнинг миянгизда шундай маънавий юксаклик кузатиладики, дунёнинг манаман деган буюклари ҳам сизга ҳавас қилса арзийди. Уларни дарров блокнотингизга ёзиб қўйинг. Бир нечтасини ҳақиқатга айлантирсангиз ҳам ортиқчалик қилмайди. Куннинг иккинчи ярмида қариндошлардан бири билан орангизда жиддий суҳбат бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўзингизга маҳкам бўлинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ошқозонингиз резина эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

15 декабрда чаён буржи остида таваллуд топганлар хаёлан, руҳан болаликка, кейинроқ иллюзия домига қайтишлари мумкин. Аммо бу гал хаёллар жиддий муаммолардан чалғишингизда катта ёрдам беради. Кечки пайт бир-биридан ёқимли харидларни амалга оширасиз. Уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши эҳтимолга яқин. Фақат иллюзия домидан реал ҳаётга қайтишни унутманг. Меҳмонларингиз ранжиши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида сизга шундай сердаромад иш таклиф этишадики, ҳайратдан тош қотасиз. Лекин шошилманг. Тарозининг икки палласини яхшилаб кўздан ўтказинг. Ишнинг майда икир-чикирларигача мулоҳазадан ўтказинг. Оила қурмаганмисиз? Бугун кечки пайт фантастик даражадаги учрашувни бошдан кечирасиз. Ҳозирлигингизни кўраверинг. Бўлғуси жуфтингиз сизни олқишларга, мақтовларга кўмиб ташламоқчи. Қандай бахт! Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

15 декабр куни ишхонангизда мартабангиз ошиши учун хизмат қилувчи хусусиятларингиздан бохабар бўласиз. Сезасизки, сиз аслида табиатан интилувчан, масъулиятли ва мияси янгидан-янги ғояларга тўла инсон экансиз. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишади. Фақат бу иш хорижда бўлиши мумкин. Жуфтингиз рози бўлса, хорижга кетиб ишлаганингизга етмасди. Мулоҳаза қилинг, маслаҳатлашинг. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

 

Кун аввалида жисмоний зўриқишларга эрк бериш ва овқатланиш режимини бузишдан сақланинг. Акс ҳолда саломатлигингизга путур етади. Дам олишни ҳам тўғри ташкил этинг. Фойдали маҳсулотлар билан озиқланинг. Оиласиз бўлсангиз, кечки пайтга яқин бир инсон билан учрашишингиз эҳтимоли бор. Худди шу инсон бўлғуси ёстиқдошингиз бўлиб чиқади. Мулоқот пайтида ўзингиздаги энг яхши хислатларни кенг намойиш этишга ҳаракат қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

 

15 декабрда дўстлар, оила аъзоларингиз даврасида камроқ бўлинг. Фаоллик талаб қилувчи ишлардан ҳам вақтинча воз кечинг. Улар сиз кўзлаган даромадни бера олмайди. Молиявий аҳволингиз эса аълодан ҳам аълороқ бўлади. Жуда дўппи тор келса, заҳира пулларингизнинг ўзига ойлаб яшай оласиз. Яқинларингиз учун ёқимли совғалар харид қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...