Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг барча ярим финалчилари маълум бўлди!

0
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳисоб бўйича 16 клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати барча ярим финалчилари маълум бўлди. Мусобақа мезбони Хави бошқарувидаги “Ал-Садд” жамоаси чорак финалда “Монтеррей”га имкониятни бой берган (2:3) бўлса, Осиё Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби “Ал-Ҳилол” эса Туниснинг “Эсперанс” клубини Бафетимби Гомиснинг ягона голи эвазига таслим (1:0) этди.
Демак, 1/2 босқич жуфтликлари билан танишинг:
17 декабр, 22:30
“Фламенго” (Бразилия) – “Ал-Ҳилол” (С.Арабистони) 
“Монтеррей” (Мексика) – “Ливерпуль” (Англия)
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси 21 декабрга режалаштирилган.
loading...