ОФК Ўзбекистон футбол ассоциацияни нега жаримага тортди?

1
ОФК тартиб-интизом қўмитаси бир қатор ўйинлар борасида ўз қарорини эълон қилди, дея хабар бермоқда «СА».

Улар орасида Ўзбекистон U-19 – Саудия Арабистони U-19 учрашуви ҳам бор. ОФК бу баҳсда 7 нафар ўзбекистонлик футболчи сариқ карточка олгани учун ЎФАни 2730 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Ушбу жаримани ЎФА 30 кун ичида тўлаши лозим.

Маълумот учун, ушбу ўйин сўнггида иккала жамоа футболчилари муштлашиб кетишгани ҳақида Алишер Никимбаев ўз «telegram» каналида ёзган эди. Бироқ бу муштлашув борасида ОФК ҳали якуний қарор қабул қилмаган.

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.