ПЕРСИЯ МУШУГИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Персия мушуклари дунёда энг узун юнгга эга жонивор ҳисобланади. Одатда уларнинг юнги узунлиги 20 ва ундан ортиқ сантиметргача етади.

2. Персия мушуклари ўз даврида француз аристократларининг энг севимли жонивори бўлган.

3. Персия мушуги бошқа мушукларга нисбатан кўпроқ эркаланишни севади. Тажовузкорлик бу мушукларга хос эмас. Болаларни жони дилидан яхши кўришади.

4. Бу жониворлар дастлаб Персияда, яъни ҳозирги Ироқ ва Эрон чегара ҳудудида пайдо бўлган. Кейинчалик уларни Осиёга ҳам олиб кела бошлашган.

5. Персия мушуги парваришталаб мушук. Уни тез-тез силаб-сийпалаш, кўзларини тозалаб, юнгларини тараб туриш лозим.

6. Бу мушукларнинг тумшуғи уларга аксар ҳолатларда ноқулайликлар туғдиради. Персия мушуклари нафас йўлларида муаммо мавжудлиги туфайли бошқа мушуклар каби ҳадеганда югуриб, чопқиллаб, сакраб ўйнай олмайди. Шундай қилишса, дарров нафас олиши қийинлашади. Шу сабабли улар асосан дам олишни, дангасаликка зеб беришни маъқул кўришади.

7. 1887 йили Персия мушуги Англияда расман уй жонивори статусига эга бўлди. Лекин ўшанда фақат мовий рангли персия мушуги рўйхатга олинган. Кейинчалик инглизлар махсус клублар тузиб, бу зотга мансуб мушукларнинг бошқа рангдагиларини ҳам дунёга келтиришди.

8. Персия мушуклари эгасининг тиззасида ўтиришни хуш кўради. Сиз қайси ёшда бўлишингиздан қатъи назар жаҳлини чиқармасангиз, сиз билан бажонидил бирга ўйнайди. Керак бўлса, сиз учун жонини фидо қилади. Реал ҳаётда персия мушугининг хаста эгасига яқинлашган ажални ўзига олгани ҳақида аниқ фактлар бор.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...