Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Гавҳар АЛИМОВА: «Вояга етмаган қизи ҳомиладор, аммо онаси бундан бехабар…»

0

 

Яқинда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Гавҳар Алимова республикамизда болалар тарбияси қанчалар сустлашиб кетганини мисоллар ёрдамида айтиб берди. Унинг айтишича, айрим ота-оналар болаларининг тарбияси билан умуман қизиқмай қўйган. Бола қаерда, нима билан машғуллиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди.

— Бир воқеа содир бўлди, — дейди Гавҳар Алимова. — 16 яшар қиз ҳомиладор бўлиб қолган. Онаси эса қизининг ҳомиладорлигини сезмаган ҳам. Тушунмайман, қандай қилиб ота-она боласининг тақдирига шу қадар бефарқ бўлса?..

Ҳоким ўринбосарининг фикрига кўра, ота-она фарзандларини қандай шароитда қолишидан қатъи назар тўғри тарбиялаши керак. Қийинчиликларни рўкач қилиб бу масалани очиқ қолдирмаслиги лозим. Чунки ҳаётда энг муҳим нарса бу бола тарбиясидир.

upl. uz

loading...