Шимолий Корея навбатдаги ракета синовларини амалга оширди…

0

 

«ЦТАК» агентлигининг хабарига кўра, Шимолий Корея шу йил 13 декабр куни маҳаллий вақт билан соат 22: 41 дан 22: 48 га қадар навбатдаги ракета синовини амалга оширган. Лекин айнан қайси русумдаги ракета ҳавога учирилгани ошкор қилинмаган. Шимолий Корея мудофаа фанлари академияси вакилларидан бирининг айтишича, бу синов мамлакат ядро қудратини яна бир поғона юқорига кўтарди.

Расмий Пхеньян баллистик ракеталар синовлари, ядро қуролини янада тараққий эттиришга Америка ва Жанубий Корея мажбур этаётганини маълум қилган. Айнан уларнинг биргаликдаги ҳарбий ўқув машғулотлари ташкил этиши Шимолий Корея аҳолиси ва ҳудудий хавфсизлигига раҳна солмоқда экан.

 

loading...