Ўз ҳуснига чангал солган ва 85 ёшида ҳам турмушга чиққан бадавлат герцогиня тақдири (+фото)

0

Муҳаббат инсонга бетакрор ҳисларни тақдим эта олувчи куч. Аммо, баъзан у инсоннинг кўзларини кўр қилиб қўйиши ҳам рост. Буни ўз тақдири билан яққол исбот этган испан герцогиняси Альба 2014 йилда оламдан ўтган.

У умрининг охирги йилларида ўзидан анчагина ёш бўлган инсонга турмушга чиқди ва бу орқали жамоатчилик томонидан кескин танқид қилинди, ёшроқ кўриниш мақсадидаги уринишлари эса акс таъсир беришни бошлади.

Ёшлик йиллари

Испан герцогиняси ёшлик вақтларида шунчалар чиройли ва жозибали бўлганки, ошиқлари сон-саноқсиз эди. Аммо, ёши улғая бошлагач, қариликдан жуда қаттиқ қўрққанча ташқи кўриниши ўзгартириш жараёнини бошлади. Бу борада унга пул ҳам ёрдам бера олмади, сабаби герцогиня Альба инсоният тарихидаги энг бадавлат аёллардан бири саналарди.

Каэтана Альба 1926 йилда дунёга келган. У оқсуяклар нуфузи ва унвонлар сони бўйича Англия қироличасидан ҳам устунроқ бўлиб, зодагонлар қоидаларига кўра қиролича унинг қаршисида таъзим қилиши керак бўларди. Бундан ташқари, унинг бойлиги 3,5 миллиард еврони ташкил қилган.

Ўз вақтида герцогиня кўплаб йигитларнинг орзуси эди. Аммо, у аждодларининг кўп асрлик анъаналарига қарши чиққан ҳолатда ўзига тенг нуфузга эга бўлган инсонга эмас, севган одамига турмушга чиқди. Бадавлат герцогиня бутун умри давомида уч марта оила қурган.

Биринчи марта герцог Сотомайорнинг рафиқасига айланди, бу зодагонлар анъаналарига мос танлов эди, албатта. Ушбу жуфтлик турмуш қурганларидан кейин янада нуфузли бўлиб кетдилар. Каэтана ўз эрини жуда қаттиқ севган ва унга 6 нафар фарзанд ҳадя қилган. Аммо эркак 48 ёшлик вақтларида оламдан ўтди.

Эрининг ўлимидан 5 йил ўтгач, герцогиня собиқ руҳоний билан оила қуришга қарор қилди. Бу эса унинг қариндошлари ва оқсуяклар орасидаги кескин танқидларга сабаб бўлди. Аммо, севгидан кўзлари кўр бўлган аёл бу гапларга эътибор қаратмади. Унинг иккинчи эри ҳам эрта вафот этди. Герцогиня 85 ёшга кирган вақтлари учинчи марта Альфонсо Диес билан оила қурди, одамлар аёлни ақлдан озганликда, эрини эса хотининиг бойлигига кўз тикиб турганликда айбладилар.

Аёл барча гап-сўзларга қарши бутун бойлигини фарзандларига бўлиб берди ва ўзига фақатгина битта уйни қолдирди ҳолос. Тўйдан уч йил вақт ўтиб эса вафот этди.

Пластик операциялар ва омадсизлик

Оқсуяк аёл умрининг охирги йилларида ўзини даҳшатли кўринишга келтириб қўйди. Гап шундаки, у ўзидан анчагина ёшроқ бўлган эрига мос кўриншини истар ва бунинг учун кўп бора жарроҳлик тиғи остида ётганди.

У бурун соҳасини кўп бора ўзгартирди, лабларини катталаштириб юборди, юз терисини таранглаштирди. Оқибатда юзнинг табиий пропортсиялари ҳам бутунлай йўқолди.

Бир замонлар бу аёлнинг қанчалар гўзал бўлганини тасаввур қилишнинг ўзи мушкул. Пластик жарроҳликлар ҳамиша ҳам инсонга фойда келтирмаслигини тушуниш учун шунинг ўзи етарли, бизнингча…

loading...