
Luis Fonsi ва Daddy Yanke ижросидаги Despacito қўшиғига ишланган клип 2010-2019 йиллар давридаги энг машҳур мусиқий видео деб топилди. 2017 йил январда омма эътиборига ҳавола этилган пайтдан бошлаб у 6,5 млрд. маротаба томоша қилинган. Бу ҳақда Forbes маълум қилди.
Эд Шираннинг Shape Of You қўшиғига тайёрланган ролик иккинчи(4,5 млрд.), Уиз Халифа ва Чарли Путнинг See You Again ашуласи клипи учинчи(4,3 млрд. маротаба) ўринни эгаллади.
Кучли бешликни Марк Ронсон ва Бруно Марс (Uptown Funk, 3,7 млрд.) ва Жанубий кореялик PSY (Gangnam Style) якунлаб берди.