Facebook’нинг 267 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар интернетга сизиб чиқди

0

Facebook’нинг 267 млндан кўпроқ фойдаланувчисининг шахсий маълумотлари интернетда эркин фойдаланишга тушди. Бу ҳақда Британиянинг Comparitech тадқиқот компаниясига асосланиб kun.uz ёзмоқда.

Таъкидланишича, фойдаланувчиларнинг исмлари, телефон рақамлари ва бошқа маълумотларидан иборат базага исталган киши паролсиз ва рўйхатдан ўтмаган ҳолда эга бўла олган.

Таҳлилчиларнинг фикрича. хакерлар бу маълумотлардан спам жўнатиш ва фишинг ҳужумларини амалга оширишда фойдаланмоқчи бўлишган. Кўп ҳолларда америкалик фойдаланувчилар маълумотлари ўғирланган.

Comparitech’да аниқланишича, база вьетнамлик хакерлар томонидан шакллантирилган. У интернетга 4 декабрда юкланган. 14 декабрда уни киберхавфсизлик бўйича мутахассис аниқлаб, бу ҳақда Facebook’га хабар қилган. Айни вақтда базага кириш ёпилган.

loading...