ЎЗБЕКИСТОНЛИК 20 ЁШЛИ ЙИГИТ МОСКВАДАГИ ҚИЗИЛ МАЙДОНДА ОЛАМДАН ЎТДИ. НЕГА?..

0

 

Сўнгги маълумотларда таъкидланишича, ўзбекистонлик 20 ёшли Фаррух исмли йигит Россия пойтахти Москва шаҳридаги Қизил майдонга ҳамюртлари билан бориб конькида учишни ихтиёр қилганди. Улар конькини ижарага олишган. Афсуски, Фаррух умри бино бўлиб конькида учиб кўрмаган экан. Текис ерда йиқилиб, орқа мияси билан музга урилди. Ҳарқалай, ўрнидан тура олди. Биргаликда метрога тушиб кета бошлашди. Лекин метрога тушиб улгурмай ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Дарров «Тез ёрдам» чақиришди. Надоматлар бўлсинки, орадан бир ҳафта ўтиб Фаррух мия шишиши туфайли оламдан ўтди.

Ҳамюртимизни Оллоҳнинг ўзи раҳматига олган бўлсин!

Биз ҳам ижодий жамоамиз номидан Фаррухнинг яқинларига сабр тилаб қоламиз.

 

loading...