Четга чиқиш ҳуқуқлари тикланиши учун 110 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлади

0

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил 20 июндаги буйруғига асосан Олтинсой туманида яшовчи Ахмад Муродов Алиқулович собиқ турмуш ўртоғи  фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюросининг Олтинсой туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент қарздорлигини ундириш мақсадида А.Мурадовга нисбатан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинган.

А.Мурадов ушбу чекловни бекор қилиш учун фарзандининг вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини, яъни 110 миллион сўмни собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб берди ва Бюронинг туман бўлими томонидан унга қўйилган чекловлар бекор қилинди.

loading...