Андижонда яроқлилик муддати ўтганига қарийб 10 йил бўлган «Қорбобо совғалари» савдога чиқарилгани маълум бўлди

0

Андижон шаҳри «Ўзбегим» савдо маркази ёнида ташкил этилган байрам арчаси тадбирларида қорбоболар томонидан сотилаётган совғаларнинг яроқлилик муддати тугагани маълум бўлди, деб хабар беради ЎзА.

Мазкур ҳолат ўрганилганида қорбобо сотаётган 10 минг сўмлик совға — ширинликларнинг яроқлилик муддати тугаб, устига янги сана ёзилгани аниқланган.

Ярмаркадаги сотувчидан бунинг сабаби сўралганида уларнинг бундан хабари йўқлигини маълум қилиб, фақат «Адока» ширинлиги гувоҳномасида 2010 йилдаги сана 2019 йилга алмаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги сертификатни кўрсатган. Аммо бошқа маҳсулотларнинг бундай сертификати бўлмаган.

Шу заҳоти Андижон шаҳар ДСЭНМ ходимлари билан боғланиб, тезкор рейд тадбири ташкил этилган.

Ички ишлар ходимлари билан ўтказилган рейдда қорбоболар сотаётган совғалар ва ярмаркадаги яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар йиғиштириб олинди.

loading...