ЕТТИ ЙИЛ КУТИЛГАН ОҚЛОВ

0

Чингиз Саипов Дўстлик туман ИИБ ХООГ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш инспектори лавозимида ишлаган. 2012 йил 19 ноябрда Мирзачўл туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топилган, 3 йил корхона, муассаса, ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, Ч.Саипов қандай жиноий қилмишни содир этган эди? У ҳақиқатан ҳам, айбдор эдими?!

Суднинг ҳукмига кўра, Ч.Саипов Дўстлик туман ИИБ ХООГ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилишини назорат қилиш инспектори лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, тамагирлик йўли билан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди томонидан 2011 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а”, “в”, “г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига жалб қилинган С.Қурбонқуловани 2011 йил 02 июнь куни ҳисобга олиб,
2011 йил июль ойининг охирларида С.Қурбонқуловани қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этиб, С.Қурбонқуловани Дўстлик шаҳридан Гагарин шаҳрига кетганлигини унинг ўзидан билиб, “Нима сабабдан мендан сўроқсиз Дўстлик шаҳридан чиқиб кетдингиз” – деб, ундан пора олиш мақсадида тамагирлик қилиб, ўзи Дўстлик шаҳридаги “Наргиза” чойхонасида овқатланиб ўтирганлигини, зудлик билан етиб келиб чойхона билан ҳисоб-китоб қилишини айтганлигини, С.Қурбонқулова унга пули йўқлигини айтсада Дўстлик шаҳридан чиқиб кетганлиги учун чора кўришини билдириб, ундан 50.000 сўм пул олиб келишини талаб қилиб, ундан “Наргиза” чойхонасида 50.000 сўмни тамагирлик йўли билан пора тариқасида олган.

Ч.Саипов жиноий ҳаркатларини давом эттириб, 2012 йил 03 август куни С.Қурбонқуловага суд ҳукми билан қўлланилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси Дўстлик туман ИИБ томонидан киритилган тақдимнома билан судда кўрилиб, унга нисбатан қўлланилган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташлангандан сўнг туман суди биносида Ч.Саипов С.Қурбонқуловадан 100.000 сўм пул талаб қилганида С.Қурбонқулова ушбу пули йўқлиги ва олиб келмаганлигини айтган. Шунда Ч.Саипов мансаб мавқеидан фойдаланиб, “Ундай бўлса Сиз мен билан Дўлстлик туман ИИБга борасиз” – деб, Гагарин шаҳридан Дўстлик туман ИИБ биносига ўзи билан олиб келиб, шу ерда унга “Менга ҳозир шу бугунни ўзида зудлик билан 100 АҚШ доллари берасиз, текширувчилар келябди” – деб айтиб, С.Қурбонқулова пули йўқлигини айтганида “Ҳеч бўлмаса 50.000 сўм берасиз, уйингизга бораман” – деб, жўнатиб юбориб, 2012 йил 09 август кунига қадар телефон орқали ҳар куни ундан пул талаб қилиб, 09 август куни С.Қурбонқулованинг уйига бориб, уни топа олмаганидан кейин қайтиб кетган.

Ўша пайтда Ч.Саиповнинг суд ҳукмидан норози бўлиб ёзган шикоятлари бирон-бир натижа бермади, у адолатни қарор топтириш мақсадида, турли идораларга мурожаат қи­либ, чарчади.

Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси кучга киргани ва суд-ҳуқуқ тизимида бошланган ижобий ўзгаришларгина унга ўзининг ҳақ эканини исботлаши учун имкон яратди. Ч.Саипов Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Ч.Саиповга тегишли жиноят иши атрофлича ўрганиб чиқилди. Унинг шикояти қаноатлантирилди ва ушбу жиноят иши кассация инстанциясида кўриш учун юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди кассация инстанциясида Ч.Саипов айбсизлиги ҳақида важлар келтириб, ўзига нисбатан оқлов ҳукмни чиқаришни сўради.

Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, Ч.Саипов пора олганлиги исботловчи далиллар аниқланмаган ва бундай далилларни тўплаш имкони бўлмаган.

Юқорида қайд этилган асосларга кўра, кассация инстанцияси Ч.Саидовни уни айбсиз деб топди. Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси 1-бандига асосан Ч.Саиповни реабилитация қилди ва жиноят ишини тугатди.

Ўз навбатида, оқланган Ч.Саиповга ўзига етказилган мулкий ва маънавий зиён оқибатларини бартараф қилиш юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Оқланиш — бу чинакам қувонч, юзи ёруғлик. Ч.Саипов ҳам кўп йиллардан буён елкасидан босиб турган оғир юкдан халос бўлди, оиласи, яқинлари, маҳалла-кўй олдида юзи ёруғ бўлди.

 

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг судьяси

А.Кураматов

 

Жиноят ишлари бўйича Ховос туман судининг судьяси

Б.Мамадаминов

loading...