Болалардаги ёлғизлик даҳоликдан даракми?

0

Одатда, аксарият ота-оналар бола билан мунтазам машғулотлар олиб боориш, биргаликда турли ўйинлар ўйнаш, уни турфа тўгаракларга жалб қилиш ақлий ривошланишига ижобий таъсир кўрсатади дея ҳисоблайдилар.

Аммо, британиялик тадқиқотчи Девид Уайтбред кўп ҳолларда ёлғиз қолувчи болалар интелекти ўзгаларникига нисбатан яхшироқ ривожланиши ҳақидаги фикрни илгари суриб, бу борада маълум изланишлар олиб борди.

63% ота-оналар фикрича, бола билан доимий равишда шуғулланиш унинг интеллектуал лаёқатини осонлик билан ривожланишига олиб келади. Бу борада педогокика фани бўш қолган бола учун турли-туман қизиқарли машғулотлар топишни қўллаб-қувватлайди. “Бўлмаган гап”-дейди Уайтбред бунга жавобан. Болакай атрофдаги оламни мустақил равишда тушуниб бориши лозим.

Ёлғизликда бола кучуклар мушукларнинг кетидан қувиши, ариларнинг гуллар атрофида парвона бўлишини кузатар экан, дунё ҳақида бошланғич фикрларини ҳаёлдан ўтказади. Доимий ва қатъий назорат, тенгдошлари билан ўйнашга тўсқинлик қилиш, унинг олам ҳақидаги илк фикрларига путур етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Натижада болаларнинг катталар йўл-йўриғисиз бирор иш қила омайдиган бўлиб улғайиши ҳоллари кузатилади. Болани ҳеч бўлмаганда бир неча соат ёлғиз ўйнашига қўйиб беринг – дейди Девид Уайтбред. – Бу вақтда у ўзи истаган нарса билан шуғуллансин. Аммо, унинг ҳавфсизлиги ва яқин атрофда эканлигини эътибордан четда қолдирманг.

Болалар катталар иштирокисиз бир-бирлари билан қизғин мулоқотга киришадилар, бироқ улардан ҳавотир олган ота-оналар уни ёлғиз кўчага чиқишига тўсқинлик қилади. Бунинг натижасида зериккан бола соатлаб компютер ва телевизор қаршисида қолиб кетади.

loading...