ХИТОЙ ОРБИТАДА ҚУЁШ ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯСИНИ ИШГА ТУШИРМОҚЧИ…

0

 

Хитой халқ республикасининг «Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, яқин йилларда фазо технологиялар академияси орбитага қуёшдан Ерга электр қувватини узатувчи станцияни олиб чиқиб ишга туширади. Станция Ерга кеча-ю кундуз қуёшдан олинган электр қувватини микротўлқинли нурлар ва лазерлар ёрдамида узатиб туради.

Академия ходимларидан бири Ван Лининг таъкидлашича, Хитой бу ишни нафақат ўз халқи, балки бутун дунёга арзон нархдаги электр қуввати етказиб бериш учун амалга оширади ва агар шу иш уддаланса, Хитойнинг дунёдаги барча мамлакатлар билан ўзаро ҳамдўстлиги ва ҳамкорлиги мустаҳкамланади. Олимнинг айтишига кўра, Қуёш нури етарли даражада ерга етиб келмаслиги туфайли ҳозирги кунда электр қуввати олиш жуда суст кетмоқда. Агар фазодан туриб бу қувватни ола бошланса, ер юзида электр қуввати муаммоси тамоман бартараф этилади. Бу ишни амалга ошириш учун ҳозирги кунда Хитой ҳукумати жами 29 миллион доллар маблағ ажратган. Орбитада қуёш электростанциясини ишга тушириш борасидаги илк ҳаракатлар 2021 йили бошланади.

 

loading...