Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолётнинг бир йўловчиси ухлаб қолгани сабабли рейсга кечикибди…

0

 

Куни кеча Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида ҳалокатга учраган «Bek Air» самолётига чипта олиб, ухлаб қолиш оқибатида қолиб кетган қозоғистонлик Асхат Утепов ҳайратланишни ҳам, мамнун бўлишни ҳам била олмай ҳайрон. Фақат худога жонини асраб қолгани учун шукр қилиш билан чекланмоқда.

— Мен чиптани сотиб олгандан кейин уйга келдим, — дейди Утепов. — Нимадир бўлибди-ю, ухлаб қолибман. Кўзимни очсам, соат тўққиз бўлибди. Кечикибман. Шу тобда танишлар қўнғироқ қилиб иккинчи туғилган куним билан табриклай бошлашди. Олдинига тушунмадим. Кейин билсам, мен учишим керак бўлган самолёт ҳалокатга учраган экан…

Хабарларга кўра, самолётга 95 нафар йўловчи чипта сотиб олган. Лекин икки нафари етиб кела олмаган. Бири ухлаб қолган бўлса, иккинчиси оилавий шароитидан келиб чиқиб учмасликка қарор қилибди. Бу ҳам худонинг инояти. Яратганнинг каромати, қудрати-да!

 

loading...