«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОН ВА ФЕРУЗА ХОТИННИНГ РЕАЛ ТАРИХИ…»

0

 

«Муҳташам юз йил» телесериалини тўлиқ томоша қилганлар Феруза хотинни жуда яхши танишади. У Персия (ҳозирги Эрон) подшосининг қариндоши ва махфий агенти бўлган. Уни Тўпқопи саройига келтириб султон Сулаймон билан таништиришади. Султон Ферузани ёқтириб қолади ва у билан хилватларда кўнгилхушлик қилади. Хуррам султон учун эса Феруза хотин ашаддий душман эди. Шу сабабли Хуррам султон қандай қилиб бўлмасин Ферузани йўқ қилиш пайига тушади. Йўлини топади ҳам. У Ферузанинг баданида перс олий насабли вакилларига тегишли татуировка борлигидан хабар топади. Мана шу ерда сериалда реалликдан қочишган. Чунки султон Сулаймон Феруза билан узоқ вақт бирга бўлган. Наҳотки, ўша татуировкани кўрмаган бўлса? Бу ҳам майли. Яна бир ҳақли савол туғилади. Ферузанинг сири очилгач, Сулаймон у билан учрашишни бас қилди. Вақтинча ўрмондаги кошонасига гўёки сургун қилди. Хуррам султон бўлса, Персиядан келган аскарлар Ферузани бемалол олиб кетишларига имкон яратиб берди. Бу ишни ҳам ишончли одами, куёви Рустам пошшанинг зиммасига юклади. Аммо қандай қилиб? Наҳотки, султон Сулаймоннинг қўриқчилари персларга индамасдан Ферузани бериб юборди? Ахир, бу иши учун ҳаммасининг калласи кетарди-ку! Худди шу ўринда реал тарихий манба сериалга киритилмаган. Тарихий маълумотларда таъкидланадики, Хуррам султон Рустам пошша орқали Ферузани қўриқлаётган аскарларнинг барчасини олтин эвазига сотиб олган. Шунинг учун улар индамасдан Ферузани перслар олиб кетишига имкон яратиб берган. Хуррам султон эса калласи кетиши мумкин бўлган аскарларнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолган. Султон Сулаймонга Феруза йўлини топиб қочиб кетганини айтган, вассалом.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...