“Ўткан кунлар” киносининг асл нусхаси Ўзбекистонга олиб келинди

0

Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари асосида суратга олинган “Ўткан кунлар” бадиий фильмининг асл нусхаси “Ўзбеккино” Миллий агентлигига олиб келинди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу пайтга қадар бу фильмнинг тўлиқ варианти Россия Федерацияси Давлат кинофондида сақланиб келаётган эди.

Маълумот учун, “Ўткан кунлар“ фильми 1969 йили ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг шу номли романи асосида режиссёр Йўлдош Аъзамов томонидан суратга олинган. Фильмда бош ролларни Ўлмас Алихўжаев (Отабек) ва Гулчеҳра Жамилова (Кумуш) ижро этган.

ЎзА

loading...