МИБ баёноти: “Алимент тўламаган отага жиноят иши қўзғатилган”

0

Жорий йилнинг 29 декабрь куни Интернет ижтимоий тармоқларда фуқаро Гулнора Топилованинг алимент масаласидаги мурожаати тарқалди.

Мазкур видео-хабарда, фуқаро Г.Топилова собиқ турмуш ўртоғи томонидан алимент пуллари тўланмаётгани ва бу борада  Бюронинг Янгийўл туман бўлими томонидан чора кўрилмаётганлиги маълум қилинган эди.

Мажбурий ижро бюроси Янгийўл туман бўлими иш юритувидаги, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 23.05.2016 йилдаги қарздор Ихтиёр Тўлагановдан ундирувчи Гулнора Топилова фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Муқаддам, МИБ Чиноз туман бўлими томонидан қарздор И.Тўлаганов томонидан жорий йилнинг 1 январь ҳолатига жами 23 млн. 611 минг 119 сўм алимент қарздорликни тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан  Чиноз туман маъмурий судининг 24.01.2019 йилги қарорига асосан 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ўзига тегишли хулоса чиқармасдан икки ойдан ортиқ вақт давомида алимент пуллари тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб,  Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг  22.05.2019 йилги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топлиб  8 (саккиз) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳолда ундирувчи Г.Б.Топилова фойдасига жами 25 млн. 134 минг сўм жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан қонунда белгиланган тартибда 01.03.2019 йилдан, 01.12.2019 йилга қадар бўлган давр ичида жами 7 млн. 618 минг 047 сўм алимент пулларини тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан 26.12.2019 йил куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...