Хитойда юқори қаватдан пастга қулаган эркак пастдаги икки қизнинг устига тушди… Кейин эса…

0

 

Бу фожиали манзара Хитойнинг Чунцин шаҳрида кузатилди. Кўп қаватли бино устидан нимадир сабаб билан Хубэй вилоятидан келган 31 ёшли эркак ерга қулаб тушди. Тасодифни қарангки, худди шу маҳал бино ёнидан 15 ва 17 ёшли қизлар мактабдан уйга қайтишаётганди. Эркак тўғри келиб ўша икки қизнинг устига қулади. Уччала жабрланувчини ҳам зудлик билан касалхонага олиб боришди. Афсуски, уларнинг ҳеч бирини сақлаб қола олишмади. Врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, уччовлари ҳам оламдан ўтди.

Шу йил октябр ойида Лондондаги кўп қаватли уйнинг учинчи қаватидан жонига қасд қилиш ниятида ерга сакраган эркак аёл кишининг устига тушиб унинг умуртқа поғонасини синдирганди. Кейинчалик маълум бўлдики, эркак ўша маҳал наркотик қабул қилган экан.

 

loading...
(yaads = window.yaads || []).push({ id: "398094-7", render: "#id-398094-7" });