Ўзбекистонда Янги йилнинг илк куни 1111 нафар чақалоқ дунёга келди…

0

 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил 1 январ соат 18: 00 га қадар республикамизда 1111 нафар чақалоқ дунёга келган. Уларнинг 572 нафари ўғил, 539 нафари қиз болалардир. Чақалоқларнинг аксарияти Самарқанд вилоятида (141) туғилди. Кейинги ўринларни Фарғона, Қашқадарё вилоятлари эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январ куни соат кечки 19: 00 га қадар республикамизда 1442 нафар чақалоқ дунёга келганди.

 

loading...