Эронлик генерал Қосим Сулаймонийни дафн этиш маросими 4 январ куни Бағдодда бўлиб ўтди…

0

 

2020 йил 4 январ куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида Эрон генералларидан бири Қосим Сулаймонийни дафн этиш маросими ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, Сулаймоний Америка президенти Дональд Трамп фармонига кўра ракета зарбалари ёрдамида ўлдириб кетилган. Трамп генерални террорчи деб атаган. Уни минглаб америкаликларнинг ўлимида айблаган.

Эрон ҳукумат раҳбарлари ўз ўрнида Трамп тарафидан амалга оширилган бу қотилликни «уруш эълон қилиш» дея атади ва албатта Америкадан Сулаймоний учун қасос олинишини баён қилди.

 

loading...