«2 та машинамни ҳайдаб қочиб, қириб келди». Мадина Мухторова ўғлининг калтакланиши сабабларини айтди (видео)

0

Актриса Мадина Мухторованинг бир ўғли бошқа ўғли томонидан калтакланиши ҳолати сўнгги кунларда энг кўп муҳокама қилинган мавзу бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан 4 январь куни Юнусобод тумани ИИБ ФМБда журналист ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди. Брифингда актриса Мадина Мухторова иштирок этди ҳамда кенг жамоатчиликни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди. Хусусан, у ўғлини ўзи ургани, она сифатида бунга ҳаққи борлигини айтди.

Тадбирда Юнусобод тумани прокурори Ҳабибулла Мирсоатов 13 ёшли боланинг калтакланиши ҳолати юзасидан жиноят иши очилганини айтиб ўтди. Шунингдек Юнусобод тумани ҳокимлиги васийлик ва ҳомийлик органи мутахассиси Мухлиса Қосимова Мадина Мухторова оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳолат юзасидан қатор маълумот берилганига қарамай, айрим саволлар очиқ қолаётган эди. «Калтакланган болани видеога олиб, интернетга тарқатишдан мақсад нима эди?», «13 ёшли бола шу даражада калтакланишга лойиқ қандай айб иш қилган эди?», «Бола иккинчи видеомурожаатида гримда эканлигини айтганди. Агар у ростан ҳам калтакланган бўлса, грим қилишдан мақсад нима эди?». Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида блогер Шуҳрат Мусаев Мадина Мухторова хонадонига ташриф буюрди.

Суҳбат чоғида Мадина Мухторова 13 ёшли ўғлининг нима сабабдан калтакланганига аниқлик киритади.

«Менга олинган машиналарни ҳайдаб чиқиб кетадиган одат чиқарди. Бир марта қириб келди, акаларига иш орттирди. Яхши гап билан тушунтирдик, тушунмади. Иккинчи машинамни катта трассага ҳайдаб чиқиб кетди. Шу сабабли ҳозир машинасиз қолдим. Ҳозир жамоат транспортида юрибман. Кечки пайт қаерга кетаётганини айтмай чиқиб кетадиган одат чиқарди. Велосипедларини ҳайдаб чиқиб, велосипедсиз қайтади. Қани велосипединг, деб сўрасам телефонга алмаштириб юбордим, дейди. Шу даражага етдики, бунга менинг кучим етмай қолди. Келинимдан ўғлимдан буни тарбиялашга ёрдам беришини сўрадим. Катта ўғлим жудаям қаттиққўл. Бунинг қилган ишларини катта ўғлимдан яшириш мақсадида жароҳатларини бўрттириб кўрсатиб, ‘мана қилган ишига яраша жазо олди’ деб кўрсатиш учун урган жойларимизга яна грим қилиб, видеога олиб акасига жўнатмоқчи эдим. Тарқатиш ниятим йўқ эди», — дейди актриса.

 Daryo.uz

loading...