Бу рад этилмас дуодир…

0

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кимсанинг: «Аллоҳумма инний асъалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла антал аҳадус сомад. Аллазий лам ялид валам йуулад. Валам якун лаҳу куфуван аҳад», дея дуо ўқиётгани эшитиб унга:

«Дарҳақиқат, Аллоҳдан агар у ила сўралса ато қилинадиган ва унинг ила дуо қилинса, ижобат бўладиган исми аъзам ила сўрадинг», деб айтдилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти.

Аллоҳим, Расулинг Муҳаммад алайҳиссалом ўргатганидек Ўзингдан дуо қилиб сўраймиз:

Мусулмонларни Ўз паноҳингда асрагин.  Туғёнга кетганларга Ўзинг кифоя қилгин.

Абу Иззатуллоҳ

loading...