Эркак ва аёлнинг мияси тенгми?

0

Қуйида инсон тана аъзоларидан бири – мия ҳақидаги олимларнинг тадқиқот натижаларини келтириб ўтамиз.

– Балоғатга етган эркак кишининг миясининг ўртача оғирлиги 1424 граммни ташкил этади. Аёлники эса 1100-1150 грамм. Ўлчаб кўрилган энг катта инсон миясининг оғирлиги 2049 граммни ташкил этган.

– Инсон миясида ўртача 80-100 млрд. нейронлар (нерв ҳужайралари) жойлашган.

– Инсон онги ҳажми тананинг атиги 2-3 фоизини ташкил этсада, бироқ танадаги умумий қон ва кислород миқдорининг 20 фоизини, глюкозанинг 15-20 фоизини сарфлайди.

– Инсон миясининг фаолияти натижасида ишлаб чиқариладиган электроэнергия билан ўртача катталикдаги (25 ватт кучланишдаги) лампочкани ишлатса бўлади.

– Инсон онгининг 80 фоизи сувдан иборат.

– Миянинг ўзида оғриқ ретсепторлари мавжуд эмас, яъни у оғриқни ҳис қилмайди.

– Уйқусизлик мия ҳароратининг котарилишига олиб келади, уйқу олдидан эснаш эса ҳароратни камайтиради.

– Инсон миясининг 10 фоизидангина фойдаланиши ҳақидаги фараз илмий жиҳатдан исботланмаган.

– Миямизга келаётган ва ундан чиқиб кетаётган нерв импулсларининг ўртача тезлиги 274 км/соатни ташкил этади.

– Инсон мияси қанча ҳажмдаги маълумотни ўзида жамлаши мумкин, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Илмий фаразларга кўра, битта инсон энг катта энсиклопедиялардан бўлган “Британника” дан 5 марта кўп маълумотни ёдлаб олиши мумкин.

— Миянинг ахборот сиғими эса 3 дан 1000 террабайтгача бўлиши мумкин, энди тасаввур қилинг: қарийб 900 йилдан буён маълумотлар тўпланиб келаётган Буюк Британия давлат архивидаги маълумотларнинг умумий ҳажми 70 террабайтдан иборат.

Мазкур маълумотлар тадқиқотчиларнинг миямиз устида олиб борган тадқиқотларнинг бир қисми холос. Аслида мия ҳайвонларда ҳам бор аммо фақат одам боласигагина онг ва тафаккур қилиш имконияти берилган.

Зеро, отамиз Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло азиз ва мукаррам қилиб яратган.

Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай марҳамат қилади:

“Албатта, (Биз) сизларни (Одамни) яратдик, сўнгра сизларга (унга) сурат бердик, сўнгра фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!” – дедик”.
(Аъроф сураси, 11)

“Биз сизларга (Аллоҳнинг қудратини) баён қилиш учун сизларни (отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (Одам наслини) манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра (шаклланиб) битган ва битмаган парча гўштдан яратдик. Биз (сизларни) хоҳлаганимизча – муайян муддатгача бачадонларда қолдириб, сўнгра чақалоқ ҳолингизда (дунёга) чиқарурмиз, сўнгра вояга етгунларингизгача (тарбия қилурмиз)”.

(Ҳаж сураси, 5)

Қудратуллоҳ Аҳмад

loading...