Америка Сенати раҳбари Дональд Трампни провокаторликда айблади…

0

 

Америка парламенти раисаси Нэнси Пэлоси Эрон тарафидан Ироқдаги Америка ҳарбий базаларига ракета ҳужумлари уюштирилгач, бу масалага алоҳида тўхталиб ўтишни лозим топибди. Пэлоси президент Дональд Трампни провокаторликда, аниқроғи, йўқ ердан уруш қидиришда айблади.

— Америка ҳам, дунёнинг бошқа давлатлари ҳам урушни хоҳламайди, — деди Пэлоси. — Биз барчамиз тинчлик тарафдоримиз. Эронга мурожаат этиб, бу ҳужумлар тўхтатилишини сўрашимиз лозим. Аммо Трамп жаноблари буткул бошқа иш қилмоқда. У йўқ жойдан жанжал қидирмоқда. Ахир, бу жанжалда, қонли тўқнашувларда бизнинг фарзандларимиз, ака-укаларимиз ҳалок бўлмоқда. Нега президент масаланинг шу жиҳатларига эътибор қаратмайди?..

Аслида Трампнинг Эронга нисбатан қўллаган сиёсатидан фақат Пэлоси хоним норози эмас. Пентагон раҳбарлари ҳам совуқ урушга қарши. Улар ҳам тинчлик тарафдори. Бироқ Дональд Трамп ҳозирча уларга қулоқ тутишни истамаяпти. Ишқилиб охири бахайр бўлсин!

 

loading...