Трамп АҚШ қўшинлари Ироқдан олиб чиқиб кетилиши учун 1 млд доллар талаб қилди…

0

 

Америка президенти Дональд Трампнинг гапига қараганда, Америка қўшинлари Ироқдан олиб чиқиб кетилмайди. Агар Ироқ тарафи шуни хоҳлаётган бўлса, 1 млд доллар миқдорда ҳақ тўлаши керак бўлади.

— Бизнинг Ироқдаги ҳарбий базамиз қурилишига, — деди Трамп. — Бир миллиард доллар маблағ сарфланган. Агар Америка қўшинлари бу мамлакатдан олиб чиқиб кетилишини истаса, марҳамат, Ироқ 1 млд доллар пулни тўлаб қўйсин. Мабодо ёмонликчасига бизнинг ҳарбийларни ҳайдаб соладиган бўлса, Ироққа нисбатан янги санкциялар қўлланади. Санкциялар шунақанги даҳшатли бўладики, бунақасини ҳали дунё кўрмаган. Бу санкциялар олдида Эронга қарши қўлланган санкциялар арзимас бўлиб қолади.

 

loading...