Абхазияда тартибсизликлар. Норозилик акцияси иштирокчилари президент маъмурияти биносини эгаллаб олди…

0

 

Норозилик акцияси иштирокчилари бино эшикларини бузган ҳолда ичкарига кириб борган. Тартибсизликлар ташкилотчиси Ахра Авидзбанинг айтишича, республика президенти Рауль Хаджимба маъмурият биносини тарк этган. Ҳозир у президент дала ҳовлисида. Дала ҳовлига қўриқчилар қўйиб ташланган. Улар на журналистлар, на бошқаларга президент ҳақида умуман маълумот беришмаяпти.

Норозилик акцияси иштирокчиларининг талаби битта. Президент истеъфога чиқиши керак. Фавқулодда президентлик сайловлари ташкил этилиши лозим. Аммо Хаджимба бу талабни қатъиян инкор этмоқда. Айтмоқдаки, агар намойишчилар тинчланмайдиган бўлса, фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур бўлади. У президентлик курсисини бўшатиб қўймоқчи эмас. Президент Ахра Авидзба етакчилигидаги бу намойишларни давлат тўнтаришига уриниш дея баҳолади.

loading...