«ЛЕНОВО» МУТАХАССИСЛАРИ ЭГИЛУВЧАН НОУТБУК ЯРАТДИ…

0

 

Хитойнинг «Lenovo» компанияси мутахассислари яқинда эгилувчан ноутбуклар сериясини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этди. Маълумот беришларича, ноутбукларга «ThinkPad X1 Fold» дея ном берилган. Эгилувчанлик хусусияти ушбу ускунадан ҳам ноутбук, ҳам планшет сифатида фойдаланиш имконини беради. Ноутбук «OC Windows 10 Pro» тизимига мослаштирилган. Планшет сифатида фойдаланганда эса ускунани Андроид тизимига бир марта тугмачани босиш орқали ўтказса бўлади. Шундай экан, компания яратган бу янгилик яқин орада дунё бозорини эгаллаб олиши тайин.

 

loading...