ЎЗ ДАФН МАРОСИМИДА ТИРИЛГАН МУРДА…

0

 

Бу воқеа Ҳиндистоннинг Карнатака штатида содир бўлди. 55 ёшли Малати Чаугули ўзининг дафн маросими пайтида дафъатан тирилиб кетди.

Гап шундаки, уни ўта юқори иситма билан хусусий клиникалардан бирига олиб боришганди. Орадан кўп ўтмай, аёл ҳушидан кетди. Врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, уни жонлантира олишмади. Охири аёлни оламдан ўтган деб ҳисоблашди. Мундоқ олиб қараганда, аёл ҳақиқатан нафас олмасди, томирлари, юраги уришдан тўхтаганди. Қариндошлари тиббий хизмат ҳақини тўлашди-ю, жасадни уйга олиб кетишди. Шу куни кечқурун мурдани дафн этишга ҳозирлаб бўлингач, уй рўпарасига ётқизишди. Оила аъзолари, қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар марҳума билан видолаша бошлашди. Шу маҳал марҳума оҳиста кўзларини очди-ю, шошилмасдан ўрнидан турди. Атрофдагилар бу манзарани кўргач, ростакамига тош қотиб қолишганди. Кимдир аёл комада бўлганини айтса, бошқалар бу худонинг мўъжизаси дея атади ва Малати Чаугулининг пойида тиз чўкди.

Астағфирилло!!!

 

loading...