Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини юлиб олди (видео)

0

Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳрида Lacetti ҳайдовчиси  ЙПХ ходимининг бодикамерасини юлиб олди. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастури хабар берди.

4 январь куни Шаҳрихон туманида Lacetti ҳайдовчиси томонидан қоидабузарлик содир этилган. Видеодан кўриш мумкинки, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан машинанинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини, «машина ўғирланганини» таъкидлаб, унинг ёқасига ёпишган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини юлиб олиб, машинасида кетиб қолишга уринган. Инспектор эса унга қаршилик кўрсатиб, машинага ўтириб олган. Ёрдамчи кучлар етиб келганидан сўнг машина жарима майдончасига олиб борилган.

Lacetti ҳайдовчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 миллион 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

loading...