БИЛАСИЗМИ?.. (юраги заифлар қарамасин)

0

 

 

ҚОР ОДАМ ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР

 

Сирли қор одам ҳақидаги гап-сўзлар юзлаб йиллардан бери юрт кезади. Қор одамнинг борлигини исботлаш учун одамлар унинг суратини, юнг, қадам изларини намойиш этишган. Лекин қор одамнинг ўзини намойиш этиш ҳали ҳеч кимга насиб қилмаган. Масалан, Американинг Аризона штатидаги криптозоологлар жамиятидагилар кимда-ким қор одамнинг мурдасини келтирса, 100 000 доллар мукофот пули ваъда қилган. Тирик ҳолда олиб келса, 1 000 000 доллар пул беришларини айтишган.

Олимлар узоқ вақт қор одам қачонлардир яшагани, аммо аллақачон ўлиб кетганини таъкидлаб келишган. Бироқ 1921 йили англиялик альпинист Говард-Бери Эверест чўққисига кўтарилаётиб улкан қадам изларини кўриб қолган. Бундай улкан излар оддий одамга сира тегишли бўлмасди. «Хуна» ва «Юрок» ҳинду қабилалари аъзолари эса XIX асрда Калифорнияда тез-тез ҳақиқий қор одамни кўрганликларини гапириб чарчашмаган. Аммо аср ўрталарига келиб Калифорнияга олтин қазиб олиш жазавасига тушганлар дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюришди. Улар қор одамни ҳам топиш илинжида келишганди. Лекин ҳинду қабилалари аъзолари қор одам кўпчиликдан қўрқишини, шу сабабли изсиз ғойиб бўлганини айтиб туриб олди.

Яна шундай бир гап юрадики, 1890 йили улкан қор одам америкалик шахтёрлар қишлоғига ҳужум қилган. Бу қишлоқ Четко дарёси соҳилида жойлашганди. У шахтёрларнинг овқатларини тортиб олиб, ўзларини ўлдириб кетган. Эртаси куни уч шахтёрнинг мурдасини дарё соҳилига дафн этишган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, қор одамнинг вазни тахминан 300 килограммдан ортиқ экан.

1967 йили америкалик Рожер Паттерсон ва Боб Гимлинлар аҳолига видеолавҳа намойиш этган. Лавҳада ҳақиқий қор одам тасвирланганди. Айтишларича, лавҳа Калифорния миллий қўриқхонасида суратга олинибди. Шундан кейин олимлар анча вақтгача қор одам ҳақиқатан борлигини таъкидлаб юришди. Бошқа бир олимлар гуруҳи эса видеолавҳа сунъий монтаж эканини айтишди.

Машҳур уфолог Борис Аполлонович Шуринов ғалати бир версияни ҳам илгари сурган. У таъкидлаганки, қор одам ўзга сайёраликлар вакили экан. Ким билсин? Бугунги кунда ҳам қор одам ҳақидаги баҳслар тўхтагани йўқ. Балки у мавжуддир. Балки афсонадир. Тағин худо билади.

Астағфирилло!!!

 

loading...