Боёвутлик тадбиркорларнинг табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош бўлди

0

МИБ Боёвут туман бўлими томонидан Боёвут тумани, Қарапчи МФЙда ўтказилган текширишда, “Лаваш Центр” оилавий корхонаси раҳбари фуқаро Д.Сангиров томонидан ошхонасида табиий газ тармоғидан ўчирилган бўлса-да, қайтадан ноқонуний равишда уланиб фойдаланиб келиб, табиий газни ноқонуний сарфлаб, моддий зарар етказганлиги аниқланган.
Шунингдек, МИБ Боёвут туман бўлими томонидан туманнинг Ҳосилобод МФЙ.да ўтказилган текширишда, туманидаги қурилиш корхонаси раҳбари Ф.Отақўзиев томонидан қурилиш биносида электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келиб, электр энергиясини ноқонуний сарфлаб, моддий зарар етказганлиги аниқланган.
Ҳозирда етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

loading...