Эрон узоғи билан икки йилда ўз ядро қуролига эга бўлади…

0

 

Шу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан фикр билдирди.

— Ҳозир Эроннинг ихтиёрида тайёр ядро қуроли йўқ, — деди у. — Аммо икки йилда албатта бўлади. Агар биз Эронни ўз вақтида тўхтатмасак, ядро қуролига эга чиқишига сира шубҳа йўқ. Ҳозир Эрон Вена келишувини очиқчасига инкор этмоқда. Зудлик билан дипломатияни ишга солган ҳолда Эронни тўхтатишимиз лозим…

Эслатиб ўтамиз, америкаликларнинг фикрича, Эроннинг ядровий дастури Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштирган. 2015 йили эса Эрон Англия, Германия, Франция, Россия, Хитой ва АҚШ билан ядро дастурини фақат тинчлик мақсадларида ишлатиш, ҳарбий мақсадларда дастурдан фойдаланмаслик ҳақида келишув имзолаганди. 2018 йили Америка президентлигини Дональд Трамп эгаллади-ю, келишувдан чиқди. Эронга қарши санкциялар эълон қилди. Ўз ўрнида Эрон ҳам келишув бўйича зиммасига юкланган вазифаларни бажаришдан бош тортди.

 

loading...