Арманистонда чўчқа гриппи туфайли бир киши ҳалок бўлди…

0

 

Маълумотларга қараганда, куни кеча Арманистондаги касалхоналарнинг бирига ётқизилган бемор оламдан ўтган. Уни чўчқа гриппи ташҳиси билан олиб келишганди. Аммо бемор жуда кеч, ўта оғир аҳволда касалхонага олиб келинган. Ўша пайтда хасталанганига 10 кун бўлган экан. Касалхонага келганда, нафаси бўғилиши туфайли азобда қолганди. Врачлар текшириб кўриб бемор ҳақиқатан «А/H1N1» вирусини юқтиргани, яъни, чўчқа гриппи деб номланган хасталикка дучор бўлганини тасдиқлашди. Арманистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозир мамлакатдаги касалхоналарда чўчқа гриппига учраган жами 668 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг аксарияти 18 ёшга етмаган ўсмирлар ҳисобланади. 31 нафари жонлантириш бўлимига ўтказилган.

 

loading...