ЭРОНДА ҲУКУМАТГА ҚАРШИ НОРОЗИЛИК АКЦИЯЛАРИ БОШЛАНДИ…

0

 

Эронда уриб туширилган Украинага қарашли «Boeing 737-800» самолёти билан боғлиқ норозилик акциялари старт олди. Юзлаб одамлар мамлакат пойтахтига кўчаларига чиқди. Амир Кабир университети талабалари ҳам норозилик акцияларида фаол иштирок этмоқда. Полициячилар намойиш иштирокчиларини ҳайдаш ҳаракатига тушган.

Эслатиб ўтамиз, Украинага тегишли самолёт 8 январ куни эрталаб Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилган-у, ерга қулаб тушган. Самолёт бортида жами 176 нафар йўловчи бўлган. Барчалари ҳалок бўлди. 11 январ куни Эрон ҳукумат раҳбарлари самолёт тасодифан уриб туширилганини айтишди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бу ҳалокатда Америка ҳукуматини айблаган. Норозилик акцияси иштирокчилари эса самолёт атайин қасддан уриб туширилган деган фикрда. Шу сабабли улар Оятилло Ҳумайнийнинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Намойиш иштирокчилари қўлларида «Диктаторга ўлим!», «Бош қўмондон, кет!» каби ёзувлар битилган плакатларни кўтариб олишган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here