МИЛЛИАРДЕР БЛУМБЕРГ ТРАМПНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ УЧУН 1 МЛД ДОЛЛАР ТИКМОҚЧИ…

0

 

Америкалик миллиардер, Нью-Йорк собиқ мэри Майкл Блумберг атайин, Трампдан халос бўлиш учун навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этишни мўлжалламоқда. Шу йўлда у сайлов компанияси учун 1 миллиард доллар маблағ тикишни мўлжаллаган.

Блумберг айтдики, агар демократлар партияси номидан унинг номзоди тасдиқланмаса, барибир шу 1 млд долларни Трампга қарши майдонга чиққан бошқа сиёсатчилар ғалабаси учун сарфлайди.

Ҳали президентликка номзоди қўйилмай туриб Блумберг рекламанинг ўзига 200 млн доллар пул сарфлашга улгурди. Ваҳоланки, Америка собиқ президенти Барак Обама 2012 йили президентлик сайлов компанияси давомида шунча маблағ сарфлаганди.

— Биз яна тўрт йил Трампнинг аҳмоқона сиёсатига сабр қилиб яшай олмаймиз, — деди Блумберг. — Трампни четга суришимиз керак. Қанча тез четга сурсак, Америка шунча тез ўзига келади.

Блумберг 2002-2013 йилларда Нью-Йорк мэри сифатида фаолият юритган. 2016 йили у навбатдаги президентлик сайловларида демократлар вакиласи Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган.

Блумберг «Bloomberg» ахборот-таҳлилий агентлиги эгаси ҳисобланади. Блумберг дунёнинг энг бой шахсларидан бири бўлиб, ҳозирги кунда умумий бойлиги 50 миллиард долларга тенг.

 

loading...