U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ОТЖ жой олган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олган илк жамоанинг номи маълум!

0

U-23 Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Эрон – Жанубий Корея учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Ли Донг Жун эронликлар дарвозасини ишғол қилди – 0:1. Орадан 13 дақиқа ўтгач Чо Гуе Сунг жарима майдони ташқарисидан чап оёқда кучли зарба билан гол урди – 0:2.

Биринчи таймда 0:2 ҳисоби қайд этилди.

54-дақиқада Ризо Шекари ҳисобни қисқартирди – 1:2. Ўйин охиригача ушбу ҳисоб сақланиб қолди ва Жанубий Корея 6 очко билан муддатдан аввал кейинги босқичга чиқди.

Эрон U-23 – Жанубий Корея U-23 – 1:2

12 январь 2020 йил. Сонгхла. «Тинсуланон» стадиони.

Ҳакамлар: Адҳам Маҳадмеҳ, Аҳмад АЛ Роалле, Муҳаммад Ал Калаф, Аҳмад Ал Али (барчаси Иордания)

Голлар: Ли Жонг Жун 22, – 0:1. Чо Гуе Сунг 35, – 0:2. Ризо Шекари 54, – 1:2.

Эрон U-23: 1.Ҳабиб Фараббаси, 4.Можтаба Нажариан, 8.Меҳди Меҳдихани, 9.Оллоҳёр Сайадманеш, 10.Ризо Шекари, 11.Меҳди Гайеди, 15.Ризо Деҳқони, 16.Муҳаммад Моҳебби, 19.Матин Каримзода, 21.Омид Нурафкан, 23.Ориф Оғаси.

Жанубий Корея U-23: 1.Сонг Бумкун, 2.Ли Юх Йеон, 4.Ли Санг Мин, 5.Жонг Тэ Вук, 7.Жонг Ву Йеонг, 9.Чо Гуе Сунг, 11.Ли Донг Жун, 13.Ким Жин Я, 16.Жонг Сунг Вон, 19.Маенг Сонг Унг, 20.Вон Ду Жэ.

loading...