Варшавада Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учради. Уни оғир аҳволда касалхонага ётқизишди…

0

 

Фожиа шу йил 8 январ куни содир бўлган. Ўзбекистонлик исми-шарифи маълум қилинмаган фуқаро Варшавада автоҳалокатга учраб, кўплаб оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда у шаҳардаги миллий мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий тиббиёт институти марказий клиник касалхонасининг интенсив терапия бўлимида муолажалар олмоқда.

Ушбу факт бўйича Варшава полицияси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Айтишларича, жабрланувчи маҳаллий университетлардан бирининг талабаси экан.

 

loading...