Аспирант ўйнашини ўлдириб, жасадини майдалашдан тийилмаган маньяк «домла» турмада роман ёзишни бошламоқчи…

0

 

Санкт-Петербургдаги университетлардан бирининг доценти, тарихчи, Наполеон фанати Олег Соколов ўйнаши ва аспиранти Анастасия Ещенкони отиб ўлдириб, кейин бошини танасидан жудо қилгани, қўл-оёқларини Мойка дарёсига оқизишга тутингани, аммо улгурмай қолгани ҳақида илгари хабар бергандик. Бугунги кунда маньяк домла СИЗО да сақланмоқда. Ўзининг тан олиб айтишича, камерадаги шарт-шароитдан жуда мамнун эмиш. Яқинда камерасига телевизор ҳам ўрнатиб беришганмиш. Домла эса яқинда ёзилажак янги романининг анонсини кенг омма эътиборига ҳавола этмоқчи. Романнинг ўзини эса Зонага боргандан кейин ёзаркан. Колонияда унга романни ёзиб тугатиши учун компьютер қўйиб беришларига шубҳа қилмаяпти. Қолаверса, роман учун тўланадиган гонорарни худди ўша колония билан баҳам кўришни мўлжаллаб қўйибди.

— Мен бу романда ўзим, Настя ҳақидаги бор ҳақиқатларни тасвирлаб бераман, — деди йиғламсираб маньяк домла. — Ишонаманки, мени одамлар тўғри тушунишади. Кечиришади…

 

loading...