Францияда Султон Сулаймоннинг имзоси энг чиройли деб эътироф этилди

0

Франция миллий кутубхонаси архивидаги энг чиройли имзо турк султони Сулаймонга тегишли эканини маълум қилди.

“ФМКдаги энг чиройли имзо қайси? Сулаймон Биринчи Фрацискка ёзган мактубдаги туғро”, – дейилади кутубхонанинг Твиттердаги саҳифасида.

“Мен султонларнинг султони, ҳоқонларнинг ҳоқони, ҳукмдорларга тож берган Аллоҳнинг ердаги сояси…” деб бошланувчи мактуб 1526 йилда ёзилган.

Кутубхонанинг қўлёзмалар бўлимида сақланаётган мактубнинг узунлиги 167,5 сантиметрга, кенглиги 35 сантиметрга тенг бўлиб, у 15 сатрдан иборат. Мактубнинг туғросидан ташқари баъзи сўзлари ҳам олтин билан ёзилган.

Франция қироли Франциск 1525 йилда немис императори томонидан мағлубиятга учратилгач, қиролнинг онаси турк султонидан ёрдам сўраган эди.

loading...