Газ ҳисоблагичларни нега тендерсиз ўрнатишмоқчи? Жисмоний шахсдан оффшоргача

0

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги табиий газни назорат қилиш ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Лойиҳа кўра «Навоий» эркин иқтисодий зонасида йилига 750 минг дона «Smart Metering» счетчикларини ишлаб чиқариш қувватига эга корхона ишга туширилади. Бу лойиҳа доирасида 20 миллион долларлик тўғридан тўғри инвестиция ўзлаштирилади, 200 та иш ўрни яратилади, маҳаллийлаштириш даражаси 37 фоизга етказилади.

Бу лойиҳа Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги томонидан Россиянинг «Газдевайс» АЖ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Telegram’даги @davletovuz канали ушбу қарор лойиҳаси бўйича мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

«Газдевайс» АЖ кимники?

«Газдевайс» АЖнинг устав фонди 1 миллиард 543 миллион 80 минг рубл бўлиб, унинг ягона таъсисчиси «Центрактив» МЧЖ ҳисобланади . «Центрактив» МЧЖнинг таъсисчилари эса «Доната» МЧЖ (50 фоиз) ва жисмоний шахс Сатторов Фурқат Абдуллоевич  (50 фоиз). «Доната» МЧЖнинг иккита таъсисчиси бўлиб, биттаси Лондонда (Теmm Engineering LTD) иккинчиси Кипрда очилган фирма (FRENERO ENTERPRISES LTD)лар ҳисобланади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш 2020 йилнинг биринчи чорагида ишга тушади. Қарор лойиҳаси билан янги корхонага яхшигина имкониятлар тақдим этилмоқда:

Биринчидан, «Қишлоқ қурилиш инвест» ва «Шаҳар қурилиш инвест» АЖ ва бошқа қурилиш ташкилотларига мазкур счетчикларни ҳеч қанақа танлов, тендерсиз сотиб олиш ҳуқуқи бериляпти. Умумий сони 30 мингдан ортиқ.

Иккинчидан, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 2020—2021 йилларда «Газдевайс» МЧЖ ҚКнинг счетчикларини 3 миллион 620 мингдан ортиқ истеъмолчига (ҳам юридик, ҳам жисмоний) ўрнатади. Бунда уларга Мажбурий ижро бюроси яқиндан ёрдам беради. Бу ҳам ҳеч қанақа тендерсиз, танловсиз амалга оширилади. Дарвоқе, корхонанинг йиллик қуввати 750 минг дона, икки йилда бунча счетчик ишлаб чиқара олмайди, демак, «ўзбекона бизнес» моделида иш тутилади: олиб кирилади. Бунинг учун қуйида имтиёз бериляпти.

Учинчидан, «Газдевайс» МЧЖ ҚК ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳани амалга ошираётгани учун унинг маҳсулотлари ҚҚС, божхона тўловларидан озод қилинади.

Дарвоқе, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқа бир худди шундай қарор лойиҳаси бўйича ўзининг салбий хулосасини берган.

 

daryo.uz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here