Испания Суперкубоги ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди ФОТО, ВИДЕО

0
Испания Суперкубоги финал учрашуви якунланди. Саудия Арабистонида ўтказилган мусобақанинг финалида Мадрид дербиси гувоҳига айландик. Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доим кескин ва муросасиз ўтишидан хабарингиз бор. Бу галгиси ҳам бундан мустано бўлмади. 120 дақиқа мобайнида дарвозаларга тўп киритилмагач учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. 11 метрлик нуқтадан «қироллик клуби» аъзолари адашишмади. Карвахаль, Родриго, Модрич ва Рамос зарбаларни аниқ амалга оширишди. «Матрасчилар»дан Сауль ҳамда Томас Парти биринчи ва иккинчи зарбалардан унумли фойдалана билмади. Натижада «Атлетико» тўртинчи пенальтини йўллашига зарурат қолмади. Шу тариқа «Реал» қийин кечган учрашувда «Атлетико» устидан ғалаба қозонди.

Реал Мадрид – Атлетико 0:0 (пенальтилар серияси 4:1)

«King Abdullah Sports City» ўйингоҳи.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Иско (Родриго, 60), Кроос (Винисиус Жуниор, 103), Каземиро, Вальверде, Модрич, Йович (Мариано Диас, 83).

Атлетико – Облак, Хименес (Савич, 98), Триппьер, Фелипе, Лоди (Льоренте, 89), Эррера (Витоло, 56), Сауль, Корреа, Томас, Жоау Феликс (Арьяс, 101), Мората.

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 3:1, 4:1.

Огоҳлантиришлар: Фелипе (27), Томас (74), Менди (90), Модрич (90), Вальверде (111), Хименес (111), Корреа (115), Карвахаль (115), Савич (115).

Четлатиш: Вальверде (115).

loading...