Жаҳонгир Ортиқхўжаев бир овоздан Тошкент шаҳар ҳокими бўлди (фото)

0

Йиғилишда дастлаб 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида айтилишича, шаҳар сайлов комиссиясига келиб тушган 25 та мурожаатлар қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, ҳал этилган.

Умумий натижалар бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 22 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 12 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 11 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 11 нафар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 нафар депутат сайланди. Депутатларнинг 2 нафари ёки 3,3 фоизи 30 ёшгача, 30 нафари ёки 50 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 28 нафари ёки 46,7 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагиларни ташкил этади.

 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

 

loading...