МИБ Урганч бозоридаги ҳуқуқбузарликни фош қилди

0

“Урганч буюм савдо” МЧЖ билан Урганч туман Электр тармоқлари корхонаси билан электр энергиясидан фойдаланиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, ушбу 105130195 рақамли электр ҳисоблагич учун ток трансформатор орқали электр энергиясидан фойдаланиб келинган.

Ўрганишда, ушбу СЕ 303 маркали, 105130195 рақамли электр ҳисоблагич учун 1000/5 ўлчов бўлган электртрансформатор муқаддам таъмирланиш учун олинган трансформатор ўрнига қўйилганлиги маълум бўлди.

Бироқ ушбу трансформатордан 2019 йил давомида фойдаланиб келган бозор маъмурияти МИБ ходимлари ва бошқа мутасаддиларга хабар бермаган.

Ўрганишда, ушбу трансформатор орқали истеъмол қилинган электр энергиясига нисбатан кам тўлов амалга ошириб келиниши натижасида Урганч туман ЭТК.га 744 млн 984 минг сўм — жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан бозор маъмурияти савдо комплекси мансабдор шахсларига нисбатан 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...