Москва музокаралари Ливияга тинчлик олиб келадими?

0
Ливия миллий армияси раҳбари (ЛМА) маршал Халиф Хафтар Москвага келди. У Ливия миллий келишув (ЛМК) ҳукумати бош вазири Фаёз Сарраж билан музокара олиб бориши мумкин дейилмоқда, “РИА Новости” ахборот агентлиги тарқатган хабарда.
Хабарда айтилишича, Файёз Саррож ҳам бугун Москвага етиб келиши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Ливия бўйича ягона позицияга келганди. Ўшанда президентлар томонларни 12 январь куни тунда ўт очишни тўхтатишга ва музокаралар столига ўтиришга чақирди. ЛМА қўмондони Халиф Хафтар мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлади, лекин Триполига ҳужумни давом эттиришини маълум қилди. Ўз навбатида, халқаро майдонда тан олинган Ливия миллий келишув ҳукуматининг раҳбари Файёз Сарраж ҳам ўтган шанба куни Италияга ташрифи чоғида ярашув ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилиб, лекин ЛМА қисмларини пойтахт яқинидан олиб кетиш шартини илгари сурган эди.
Якшанба куни кечаси ЛМА ва ЛМК маҳаллий вақт билан ярим тунда (01:00) ўт очишни тўхтатишини эълон қилди. Бироқ икки томон ҳам агар ушбу келишув бузилган тақдирда жанговар ҳаракатларни қайта бошлашини маълум қилган.
2011 йил Ливия йўлбошчиси Муаммар Каддафий ўлдирилгандан сўнг Ливия амалда ягона давлат сифатида фаолият юритмаяпти. Ҳозирда мамлакатда қўшҳокимятчилик ҳукм сурмоқда. Мамлакат шарқида халқ сайлаган парламент фаолият олиб бормоқда, Триполининг ғарбида эса БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган Фаёз Сарраж раҳбарлигидаги миллий келишув ҳукумати иш олиб бормоқда.
Мамлакатнинг Шарқий қисмидаги ҳукумат Триполидан мустақил равишда фаолият юритади ва Халиф Хафтар қўмондонлик қилаётган Ливия миллий армияси билан ҳамкорлик қилади.
uza.uz
loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here