Россиялик машҳур актриса Анастасия Заворотнюк клиникадан уйига қайтди…

0

 

Маълумотларга қараганда, актрисани даволашнинг буёғига фойдаси йўқ экан. Клиника раҳбарлари эса яна бир гапни айтишди. Буёғига Заворотнюк муолажалар учун ҳақ тўлашга ҳам қодир эмас. Шунинг учун уйига кузатиб қўйишга мажбур бўлишибди.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли актриса бош мия саратонининг сўнгги босқичини бошидан ўтказмоқда. Ҳозирда унинг аҳволи қандайлиги ҳақида оиласидагилар умуман ҳеч нарса дейишни хоҳлашмаяпти. Фақат шуни айтиш мумкинки, бундай ташҳис билан беморнинг буткул тузалиб кетиши ақлга сиғмайди. Қолаверса, шифохонадагиларнинг актрисага уйига кетиш учун рухсат беришлари яна бир сабаб туфайли бўлиши тайин. Яъни, улар бемор тузалиб кетишига ишонч қолмаган тақдирда уйига кетиш учун рухсат беришади.

 

loading...