Вазн тоифасидан қатъий назар ўзбекистонлик боксчиларнинг январдаги рейтинги тузилди ФОТО

0

«Gosport» нашри 2020 йилнинг январ ойи ҳолатига кўра энг яхши 10 нафар боксчи рейтинги тақдим этди.

Рейтингда бу сафар сезиларли ўзгаришга Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) сабабчи бўлди. Мелиқўзиев ўтган ойда илк чемпионлик камарини қўлга киритди ва WBA топ-15талигидан ўрин эгаллади. Дунё миқёсида у ҳозирда Мадримовдан кейин энг кўп муҳокама қилинаётган ўзбек боксчиси бўлиб турибди. Шулар ҳисобига Мелиқўзиев ўтган ойдагига нисбатан бир йўла 3 поғона юқорилади ва ўз навбатида уч нафар боксчиларнинг биттадан поғона пастлашига сабабчи бўлди.

Феврал ойида рейтингда катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Чунки бизни олдинда жаҳон чемпионлик камари учун ва бошқа муҳим рейтинг жанглари олдинда кутиб турибди.

loading...